Пахта етиштириш бўйича 6-ўринни эгалловчи Ўзбекистон пахта экспорти бўйича 3-ўринда эди. Аммо кейинги йилларда пахта хом ашёси экспорти қисқармоқда, юқори қўшимча қийматли маҳсулот экспортига урғу берилмоқда.

Енгил саноат Ўзбекистон иқтисодиёти учун стратегик соҳа бўлгани ҳолда, аҳоли бандлигининг юқори даражасини, иқтисодий ва саноат салоҳиятига ҳамда давлатимизнинг халқаро нуфузига ҳисса қўшилишини таъминлайди. Ўзбекистоннинг ноёб геосиёсий жойлашуви кўплаб мамлакатлар билан бевосита иқтисодий мулоқотда бўлиш , Европа ва Осиё мамлакатлари билан ўзаро фойдали ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириш имконини беради.

Енгил саноат йил сайин ривожланиб бормоқда. Янги ишлаб чиқариш технологияларининг жорий қилиниши, юқори самарали, замонавий ускуналардан фойдаланиш, ва айни пайтда самарали бошқарув соҳа корхоналарида меҳнатнинг юқори самарадорлигини, саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўсишини таъминлайди. Кўп йиллар давомида фақат пахта толасини экспорт қилган республика, бугунги кунда нафақат пахта толаси таъминотчиси сифатида, балки тўқимачилик маҳсулотлари, айниқса, тайёр маҳсулотлар экспорт қилувчиси сифатида  жаҳон тўқимачилик бозорида етакчи мавқега эга бўлиш учун чекланмаган имкониятларга эга.

Ўзбекистон енгил саноати етакчи ва жадал ривожланиб бораётган соҳалардан бири. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йилда мамлакат умумий саноат ҳажмида соҳа улуши 30% га яқин бўлган, ЯИМ да ги улуши 4% га яқин, нозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмидаэса – 44 дан ортиқ. Сўнгги йилларда ишлаб чиқариш ҳажмининг йиллик ўсиши тахминан 18 % ни, экспорт эса 10 % ни ташкил этди.

Ўзбекистон дунёдаги энг йирик табиий тўқимачилик толалари, ип калава ва трикотаж ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисбланади. Республикада 7000 дан зиёд тўқимачилик корхоналари мавжуд, уларнинг йиллик қуввати қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14.12 даги ПФ-5282 сонли фармони билан  “Ўзбекенгилсаноат” АЖ нинг тугалланиши ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг ташкил қилиниши кўзда тутилган эди. Ушбу ислоҳотлар, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг тўғри танланган стратегияси ва саводли менежменти мамлакатимиз тўқимачилик компанияларига ижобий ўсиш динамикасини намойиш қилиш имконини берди. Бугунги кунда Уюшма ўз таркибида Ўзбекистон тўқимачилик бозоридаги 1400 дан зиёд ишлаб чиқарувчиларни бирлаштиради. Ишлаб чиқарилаётган енгил саноат маҳсулотларининг салмоқли қисми, хусусан, 706 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш ва турли навдаги 510 млн. кв. метр матоларни, жумладан, қуйидагиларни ишлаб чиқариш тўғри келади:

  • Трикотажгазламалар – 89 корхона;
  • Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 495 корхона;
  • Тикувчилик маҳсулотлари – 354  корхона;
  • Пайпоқ-носки маҳсулотлари – 54 корхона;
  • Тўқимачилик галантереяси – 20 корхона.

Бунда 156 тўқимачилик компаниялари Жанубий Корея, Ҳиндистон, Сингапур, Германия, Швейцария, Италия, Япония, АҚШ каби давлат инвесторлари иштирокида ташкил қилинган.

Уюшма корхоналари шунингдек кенг турдаги ва ўзига хос профилдаги маҳсулотларни, хусусан, тиббиёт йўналишидаги товарлар, нотўқима материалларни ишлаб чиқариб, пахта маҳсулотлари, махсус иш кийими, бошқа маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни қондириб келмоқда, айни пайтда ишлаб чиқаришга янги авлод маҳсулотларини – янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқилиши ва жорий қилинишини таъминламоқда.

Тўқимачилик соҳасида пахтага оид ишлаб чиқариш занжирида энг юқори қўшимча қиймат тайёр трикотаж ва тикувчилик маҳсулотлари соҳасида кузатилади.

Мамлакат иқтисодий ривожланишида тўқимачилик соҳасининг муҳим аҳамиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда 2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда. Дастурга мувофиқ, 2020 йилга келиб ип калава ишлаб чиқаришни 2,5 баравар, тайёр матоларни – 2,8 баравар, нотўқима материлларни – 1,5 баравар, трикотаж матоларни – 2,7 баравар ошириш режалаштирилмоқда. Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 3,2 баравар, трикотаж маҳсулотларни 2,1 баравар, ипак хом ашёси етиштиришни 2,1 баравар ошириш мўлжалланмоқда. 2011 йилда матоларни ишлаб чиқариш ҳажми 85,63 млн. кв. метрни ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб, ушбу кўрсаткич 459,2 млн. кв.метрдан ошади ва ишлаб чиқариш ҳажмининг 5,4 баравар ўсишини таъминлайди.

Bg Pattern